UzNuts

♦️Фойдали маълумотлар рукни.

Маълумки, табиатнинг тириклик манбаини ўз ичига олган ўсимликлар дунёсисиз тирик организмларнинг ҳаётийлигини тасаввур қилиш қийин. Чунки қадимдан қайсидир ўсимликдан озуқа учун фойдаланиб келинса, яна бошқасидан доривор ўсимлик сифатида фойланилган. Мамлакатимиз турли хил касалликларни доривор ўсимликлар асосида даволаш бўйича ўзининг кўп асрлик анъаналарига эгадир. Буюк Ал-Беруний, Ал-Хоразмий, Абу Али ибн Синодек мутафаккир олимларимиз юртдошларимиз томонидан қадимда тиббиёт амалиётида қўллашга тавсия этилган бой меросимиз асосида ўз тасдиғини топган республикамиздаги ўсимликлар дунёсининг кўплаб турлари намуналари бугунги кунда тиббиёт амалиётида ўз ўрнини топган.
Талъат Абдуллаев қаламига мансуб “Ровоч-шифобахш ўсимлик” китобининг ёзилишининг асл моҳиятида ҳам республикамизда учрайдиган доривор ўсимликлар, табобат илмининг сир-синоатларини оммага етказишдир. Муаллифнинг ушбу китобида асрлар давомида ота-боболаримиз томонидан қўлланилган ва оддийгина халқ тилида “фойдали малҳам” тушунчасини ушбу китобда жамлаганлиги бу - муаллифнинг нақадар ушбу соҳада бой тажрибага эга эканлигидан ҳамда ҳаётий тажрибалари асосида тўпланган билимларини улашишни мақсад қилганлигидан далолатдир. Ушбу мазмунли китоб муаллифи Талъат бобо Абдуллаевга тани-сиҳатлик тилаб, китобсевар дўстларимизга ушбу китобни ўқишларини тавсия қилам

Uznuts axborot xizmati

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана