UzNuts

Ҳовлига ва боғларга писта экиш тартиби

Маълумки, писта тоғ ён бағрларида ўсадиган дарахт. Лекин бугун ундай эмас. Пистани хозир хар қандай худудда учратиш мумкин бўлиб қолди. Писта бироз кеч мевага кирсада хақиқий даромад манбаи. Одатий усулда экилган писта 11-12 йилда ҳосилга киради. Бир туп дарахтдан 200 кг. гача ҳосил олиш мумкин. Янги плантацияларни хозирги кунда такомиллашган технология асосида барпо этиш кўзда тутилган. Яъни, кўчатхонада ўстирилган ниҳолга иккинчи йил навдор писталардан олинган куртак пайванд қилинади. Учинчи йилдан уни очиқ майдонда экиш мумкин. Ушбу технологияда экилган писта тезрок ҳосилга киради. Ҳосилдорлик эса бир тупда 40-50 килограмгача етиши мумкин.
Фақат эьтиборли бўлиш керак. Экадиган ерингиз шўр ва зах бўлмасин. Ер ости суви 4-5 метр пастда бўлса яхши. Пистани салқин жойга экманг.
Унутманг, писта бироз кеч хосилга киради, тўғри. Аммо қаранг йиллар дарёдай оқябди. Лекин яна яхшиси шуки, писта минг йилгача яшаб,
20 та авлодни боқа олади!

@uznuts ахборот хизмати

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана