UzNuts

Ўсимликларда хлороз касаллигининг келиб чиқиши ва унга қарши кураш чоралари ҳақида мутахассис тавсия беради.

Мевали дарахтларда ва бошқа экинларда учрайдиган бу касаллик туфайли барглар аста-секин ўзининг яшил рангини ўзгартиради, аввалига сарғиш-яшил, кейин эса оқариб, сарғайиб кетади. Ушбу касалликнинг барглардаги ҳаётий жараёнларга салбий таъсир этиш натижасида новдалар ўсишдан тўхтайди, ингичка, калта бўлиб қолади. Хлороз кучли ривожланса, барглар секин-аста қўнғирлашиб, қуриб қолади.
Хлороз дарахтларнинг гуллаш даврига тўғри келганда жуда хавфлидир. Чунки умуман мева тугмай қолиши ёки майда бўлиб қолиши мумкин. Хлорознинг пайдо бўлишининг сабаблари кўп.
Ер ости сувларининг кўтарилиши натижасида тупроқ намлигининг кўпайиб кетиши сабабли оҳакнинг кўп миқдорда эриши кузатилади ҳамда илдизлар чирийди, бу эса хлорозга олиб келади. Тупроқда оҳакнинг кўпайиб кетиши, тупроқда сульфат кислотанинг ҳосил бўлиши, темир моддасининг етишмаслиги, яъни ўсимликда модда алмашинувининг бузилиши хлороз касаллигини пайдо бўлишига олиб келади. Хлороз касаллигини олдини олиш учун энг аввало тупроқ - сув балансига эътибор бериш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, касалланган ўсимликларни таркибида темир моддаси бўлган микроозиқалар билан озиқлантириш тавсия этилади.

Тўхтамурод Маматов,
уюшма ахборот хизмати раҳбари, агроном.

Саволларингиз бўлса қуйидаги телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин : +998915517767
+998915206854

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана