UzNuts

Ҳар қандай ўсимликлар ҳўжайрасининг тириклик жараёнининг асосини 19 та элементлар ташкил этади.
Буларнинг 16 таси (фосфор, азот, калий, калций, олтингугурт, магний, темир, марганец, мис, рух, молибден, бор, хлор, натрий, кремний, кобалт) минерал элементлар гуруҳига киради. Қолганлари (С, Н, О) С О2, О2 ва Н2О ҳолида қабул килинади.
Ҳўжайра таркибидаги 4 та элемент - С, Н, О, N органогенлар дейилади ва умумий миқдорининг 96 фоизини ташкил этади. Яъни, хўжайранинг қуруқ оғирлигига нисбатан углерод- 45 фоизи, кислород- 42 фоизи, водород - 6,5 фоизи ва азот - 1,5 фоизи. Қолган ҳамма элементлар 5 фоизга тўғри келади. Умуман, ўсимлик хўжайрасининг ўртача 80-85 фоизини сув ва қуруқ модданинг оғирлигига нисбатан 95-96 фоизини органик моддалар ташкил этади.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана