UzNuts

"Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни" муборак!

Декабрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида нишонланади. Ушбу байрам муносабати билан бугун "Ўзэкспомарказ" мажмуасида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

Қутловда бозор ва дўконларимиздаги тўкинлик ва арзончилик, шаҳар ва қишлоқларимиз, хонадонларимиз ободлигида қишлоқ хўжалиги ходимларининг улкан ҳиссаси борлиги алоҳида қайд этилди.

Аграр тармоқда бошланган ислоҳотлар изчил давом эттирилиши, қишлоқ хўжалигида сув таъминотини яхшилаш, сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланиши таъкидланган.

Президентимиз деҳқон ва фермерлар, агрокластерлар раҳбарлари ва ходимларига, соҳада меҳнат қилаётган барча ватандошларимизга ўз номидан ва бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорлик билдириб, энг эзгу тилакларини билдирди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида фидойилик билан самарали меҳнат қилиб келаётган соҳа вакиллари кўкрак нишонлари ва совғалар билан муносиб тақдирланишди. Мукофотларни Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов, Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовлар топширишди.

Тақдирланганлар "Қишлоқ хўжалиги фидоийси", "Меҳнаткаш деҳқон", "Намунали томорқачи"  кўкрак нишони  мукофотларига сазовор бўлишди.
Шунингдек, тадбирлар доирасида  Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари  Ш.М.Ғаниев,  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири  А.Б.Воитов,  Ўзбекистон-KOPIA маркази раҳбари (Корея Республикаси)
профессор Ох Хи Сунглар сўзга чиқиб тизим олдидаги бугунги ютуқлар ва долзарб масалалар юзасидан фикр билдирдилар. Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва молиявий 
институтларнинг самарали ҳамкорлиги, Ер ва сув ресурслари самарадорлигини ошириш, Қишлоқ хўжалигидаги замонавий технологиялар, Озиқ-овқат саноатида юқори қўшилган қиймат занжирини яратишдаги тенденциялар мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Шундан кейин "Озиқ-овқат маҳсулотлари қишлоқ хўжалиги техника- технологиялари ва инновациялари ярмаркаси" бўлиб ўтди.

@UzNuts axborot xizmati

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана