
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасида ўзаро дўстлик, икки томонлама ҳамкорлик ва қатор стратегик лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган давлат раҳбарларининг учрашувлари доирасида Тошкентдаги “TEXNOPARK” инновацион марказида “Made in Uzbekistan” халқаро қишлоқ хўжалиги ва саноат кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ҳам ўз маҳсулотларини ва хизматларини намойиш этди. Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси вакилларини Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Тўхтамурод Маматов қабул қилиб, уюшма фаолияти ва уюшма таркибидаги "In Vitro" лабораториясида микроклонал йўл билан тайёрланаётган кўчатлар ҳақида маълумотлар берди.
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved