
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ўзаро икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги дастурлар доирасида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг делегацияси 5-7 июл кунлари Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятига ташриф буюришди. Делегация вакиллари ушбу вилоятда тадбиркорлар ва ишбилармонлар учун яратилган шарт-шароитлар, ишлаб чиқариш имкониятлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича киритилиши мумкин бўлган хизматлар ва инвестициялар борасида қатор учрашувлар ўтказилиб, бир неча келишувлар имзоланди.
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved