UzNuts

ЁШ БОДОМ КЎЧАТЛАРИНИ ПАРВАРИШЛАШ

Ёш кўчатларнинг парвариши асосан cуғоришдан иборат бўлиб, ўсиш даврида камида 6-8 марта суғорилади.

Апрел, май, июн ва сентябрда камида 1 марта, июль, август ойларида эса 2-3 марта суғориш тавсия қилинади. Қумоқ-шағалли ерларда экилган ниҳоллар нисбатан кўпроқ суғорилишни талаб этилади. Кўчатлар атрофи ҳар бир суғориш ёки қаттиқ ёғингарчиликдан сўнг юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади.

Ёз пайтлари сув камчил бўладиган ҳудудларда қишда 1-2 яхоб суви бериш ҳам тавсия қилинади. Бундай муҳим агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш лалмикор ерларда катта аҳамиятга эгадир.

Дарахтлар ҳосилга киргандан кейин суғориш миқдори 4 мартагача қисқартирилиши мумкин. Бундан ташқари, ҳосил териб олингандан сўнг ва қишда 1 мартадан суғорилади.

Бу ҳолда дарахтлар ўсув даври бироз чўзилади ва бодомнинг кўкламда бироз бўлсада кечроқ гуллашини таъминлайди. Биринчи 5 йилда дарахтлар қатор ораларини 40-50 см, ҳосилга киргач, 25 см гача ҳайдаш лозим.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана