UzNuts

ЁНҒОҚЧИЛИК СОҲАСИ – САМАРАЛИ ИСЛОҲОТЛАР ҲАМДА ЮҚОРИ ТАЖРИБАЛАР АСОСИДА РИВОЖЛАНМОҚДА.

   Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасининг ўз олдига қўйган эзгу мақсадлари бугун ўзининг ижобий натижаларини кўрсатмоқда.   

  •           Тадқиқодларда ўрганилишича, ёнғоқ, бодом ва пистанинг таркибидаги B2, B12, A, D C, E, K каби витаминлар бор. Бу дармондорилар инсон организми учун  фойдали ва шифобахш ҳособланади. Бир сўз билан айтганда, ёнғоқ маҳсулотларини меъёрида истеъмол қилиб юрган одамда иммун тизими яхши ривожланган бўлади. 
  • Кейинги йилларда юртимизда ёнғоқ ва ёнғоқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасида олиб борилаётган туб ислоҳотларнинг замирида ҳам ушбу мақсадлар мужассамлашган.
  • Ўзбекистон Республика Президентининг 2017 йил 1 июндаги  “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини тузиш  ва фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги ПҚ-3025 сонли қарорининг моҳиятига ҳам эътибор берадиган бўлсак,  бу Қарордан асосий кўзланган мақсад ёнғоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва натижада инсон саломатлигининг манбаи бўлган ёнғоқ, бодом ва писта таркибидаги фойдали элементларни ишлаб чиқариш ва экспортга йўналтиришдан иборатдир.
  •  Қарор ижроси юзасидан ўтган йиллар мобайнида Уюшма томонидан амалга оширилган ишларга назар ташлайдиган бўлсак,  Уюшма тизимига дастлаб малакали мутахассисларни жалб қилиш ҳамда кадрлар малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика илмий тадқиқот маркази ҳамда Туркиянинг Адана вилояти ўсимликшунослик илмий текшириш институти билан икки томонлама ҳамкорлик   йўлга қўйилди.   У ерда тажриба ўрганиш жараёнида Уюшманинг етакчи мутахассислари яқин истиқболда юртимизда барпо қилиниши режалаштирилаётган ёнғоқ, бодом ва писта йирик плантацияларимиз учун қандай навларни танлаш    ва “In vitro” лабораториясида кўчатларни вируссиз, клонал, микроклонал кўпайтириш, In Vitro културадан тупроқ шароитига мослаштириш, яъни адаптацион фазани амалга ошириш, сунъий озуқа муҳитлари тайёрлаш ва унинг стерилизацияси, шу билан бирга уларни етиштириш бўйича  илмий тажрибаларни ўргандилар. Юртимиз лалми ва тоғ ён бағридаги майдонлар учун Туркиянинг “Chandler”  навли ёнғоқ навларининг биологияси чуқур ўрганилиб, Республикамизнинг қайси ҳудудларида тупроқ иқлим шароитларига мослаша олиши тадқиқотлари олиб борилди. Ушбу тажрибалар ўзининг ижобий натижаларини кўрсатгандан кейин 2017-йилда Уюшманинг агроном, агрохимик, фитопатолог, энтомолог ва тупроқшунос каби тажрибали мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан Республикамизнинг барча вилоятлари тупроқ иқлим шароитларини тўлиқ ўрганилди ва тегишли йирик плантациялар барпо этувчи Уюшма аъзолари учун илмий тавсиялар  ишлаб чиқилди ҳамда  амалиётга жорий этилди. 
  • Жумладан, 2017 - 2020 йиллар мобайнида  Наманган, Андижон, Фарғона, Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий вилоятларидаги    195 дан ортиқ  фермер хўжаликлари ва ташаббускорларнинг ёнғоқ ва бодом плантацияларини барпо этиш режалаштирилган  майдонлар бориб ўрганилди, тупроқ-иқлим шароитлари таҳлил қилинди.  Мутахассислар томонидан ёнғоқ ва бодом плантацияларини барпо этишдан олдин  амалга ошириладиган агротехник тадбирларни қўллаган ҳолда ушбу ҳудудларда йирик ёнғоқ плантацияларини барпо этишга эришилди. Ушбу ёнғоқ ва бодом плантациялари учун Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси томонидан хориждан тез ҳосилга кирувчи, серҳосил, совуққа чидамли,  оқ мағизли, юпқа пўчоқли ёнғоқ кўчатлари ҳамда бодомнинг серҳосил навларини 2017 йилда Туркия давлатидан  ёнғоқнинг 65 000 дона , АҚШнинг Калифорния штатидан 16 800 дона “Chandler” навли ва 40 000 дона “Vlach” кўчатларини олиб келиниб дастлабки боcқичда 500 Га тенг интенсив боғ барпо этилди. 
  • Бу борадаги ишлар 2018 йилда ҳам давом эттирилиб, Испаниянинг етакчи кўчат ишлаб чиқарувчи “Viveros Veron” ва “Agromillora” компанияларидан бодомнинг 150 минг туп “Avijor” ва “Guara” навлари, Туркия давлатидан 750 минг туп ёнғоқнинг “Chandler” навли, АҚШнинг “Green Tree Nurcery”, “The Nurcery Company” ва “Micro Paradox” компанияларидан 31 000 туп икки йиллик кўчатлар ва 300 минг дона ёнғоқнинг “Vlach” навли пайвандтагларининг уруғи олиб келиниб, Уюшманинг бевосита кўмагида ташаббускорларга етказиб берилди.
  • Шунингдек, бугунги кунда боғ барпо этмоқчи бўлган феремер ва ташаббускорлар учун Уюшма таркибида “In Vitro” лабораторияси фаолияти йўлга қўйилиб, ушбу лабораторияда мевали ва манзарали дарахтларнинг серҳосил, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли бўлган, тупроқ-иқлим шароитларимизга мос навларни микроклонал йўл билан кўпайтириб бериш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
  • Уюшма фаолиятида ёнғоқ етиштириш бўйича халқаро тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш ва хорижий мутахассислар билан манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида  Украина давлат ёнғокчилик уюшмаси, Украина ёнғоқ навлаларини ўрганиш институти, Молдова Республикасининг ёнғоқчилик уюшмаси, хамда Чили ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар уюшмалари билан икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари тузилиб, ўзаро тажрибаларни алмашиши бўйича кенг ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилди.   
  • Юртимиз тупроқ-иқлим шароитларига тўлиқ мослаша олган ёнғоқ, бодом ва пистанинг серҳосил навлари  асосида  бугунги кунда бевосита Уюшма мутахассисларининг тегишли тавсиялари бўйича 195 дан ортиқ аъзоларимиз томонидан   Республика миқёсида  замонавий ва интенсив усулда барпо этилган йирик плантацияларда  3-4 йиллик кўчатларнинг парвариши ва 2021-2022 йиллардан дастлабки ҳосилларни олиниши учун илмий асосланган билим, кўникма ва малакалар бўйича  йиллик агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилаётганлиги Уюшмамизнинг ўз олдига қўйган асосий мақсад ва вазифаларининг амалдаги ёрқин намунасидир.  
  •  
  • Тўхтамурод Маматов,
  • Ўзбекистон Республикаси ёнғоқ ишлаб
  •                                                                        чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси 
  • Ахборот хизмати раҳбари

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана