UzNuts

ЁНҒОҚНИ КУРТАК ПАЙВАНД ҚИЛИШ МАВСУМИ БОШЛАНДИ

Маълумки дарахт турларига кўра куртак пайванднинг энг қулай вақти июнь ойини ўрталаридан сентябр ойи ўрталаригача бўлган давр оралиғидир.

Ёнғоқнинг серҳосил, сифати юқори бўлган навларини кўпайтириш учун пайвандлаш усули билан тез ва сифатли мева етиштириш асосий вазифа ҳисобланади. Бунда уруғидан экилган ёнғоқларни иккинчи йил пайванд қилиб, 4-5 йилда ҳосил берадиган кўчат тайёрлаш мумкин.

Тажрибаларга кўра уруғдан (мевасидан) экилган ёнғоқни кўчатчилик жойида эмас, балки ташкил этилган боғда пайвандлаш яхши натижа беради. Сабаби, ёш ниҳоллар озуқага бой бўлган жойда яхши ривожланади ва қилинган пайванд тез тутади.

Кўчатзорда сув борлиги туфайли кесилган жойида битиш (каллус) яхши амалга ошмай, пайванд тўлиқ тутмайди.

Пайвандтаг ва пайвандустни доира шаклда кесиб амалга оширилса, яхши натижага эришилади. Бунинг учун ниҳолнинг ер устидан 20 сантиметр баланд жойидан пайванд қилинса, 70-80%ли натижага эришиш мумкин.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана