UzNuts

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси томонидан ёнғоқ, бодом ва писта плантацияларини барпо этмоқчи бўлган фермер ва ташаббускор учун ZOOM дастури орқали онлайн видеоконференция ўтказилди. Конференцияда Жиззах, Навоий,  Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда Қорақалпоғостон Республикаси қишлоқ хўжалиги ва боғдорчилик бўлимларининг мутахассислари, фермер ва ташаббускорлар иштирок этдилар. Конференция кун тартибида ёнғоқ, бодом ва писта боғлари барпо этмоқчи бўлган фермер ва ташаббукорларнинг ер майдонларини лойиҳалаштириш, кўчат навларини танлаш ва жойлаштириш, сифатли ва ишончли кўчатлар харид қилиш. “In Vitro” лабораториясининг имкониятлари, томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш, янги барпо қилинаётган боғлар учун ажратиладиган субсидия ва кредитлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди

Тухтамурод Маматов

Уюшма ахборот хизмати раҳбари

 

 

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана