UzNuts

Бодом экологияси

       Оддий бодом айниқса баҳорги совуқлар кучли зарар келтиради. Генератив куртакларни қисқа қишки тиним даврини ўтагандан кейин салгина иссиқ ҳаво қиш - баҳорги даврда уларни жадал ривожлантиришни, бўртиши ва гуллашини таъминлайди. Бундан кейинги совуқлар бўртган куртаклар, гуллар ва ёш меваларига салбий таъсир кўрсатади ва кўпгина ҳолларда уларни нобуд бўлишига олиб келади. Генератив куртак ва гулларни совуқга чидамлилиги уларни ривожланиш даражасига, совуқни давомийлигига ва дарахтнинг умумий ҳолатига боғлиқ. Хорижий тадқиқотчилар R.H.Taylor, Y.L.Philp ва Woodлар таъкидлашича, бодомнинг совуқга энг чидамсиз генератив органи – бу очилган гуллари ва ёш мевалари ҳисобланади. Гул ғунчалари (очилмаган гуллари) одатда ҳароратни -4,40С гача пасайишига бардош беради. В.А. Колесников маълумотига кўра, оддий бодомни ғунчалари  -3,30С да, очилган гуллари -2,80С да, чангланган тугунчалари -1,10С ҳароратдаги совуқ зарарлайди. Албатта бодом генератив органларига совуқ ҳароратни таъсири унинг типи ва навига боғлиқ. Е.Г.Мухина тадқиқотларида бодом Никитский 62 навининг қалин  ғунчалари ҳароратни -30С гача пасайишига бардош берган, сийрак бутонлари эса -20С да зарарланган. М.Г.Пахомованинг Самарқанд вилояти Ургут тумани Омонқўтон ўрмон хўжалигида олиб борган тажрибаларида ҳаво хароратини -0,2 ва -1,40С гача пасайиши генератив куртаклар ва гуллаш ривожланишини тўхтатиб қўйган. Муаллиф Қорамозор ҳудудида бодомни очилган гулларига -20С совуқ таъсир кўрсатмаганлиги қайд қилган. Яратилаётган замонавий бодомзорларда гуллаш даврида ҳаво ҳароратини бир неча кун пасайиши ҳосилга катта зиён етказиши мумкин. Навнинг совуқга чидамлилиги унинг гуллаш муддатига боғлиқ. Шу сабабли, совуқга чидамлилик селекциясида бу белги асосий кўрсатгич бўлишлиги лозим. Айрим ҳолатларда генератив куртакларни турли даражадаги ривожланиши гуллаш даврининг узайишига олиб келади ва ўз навбатида маълум даражада гулларни совуқ таъсиридан сақланиб қолишига имкон яратади (М.Г.Пахомова, 1961). Гуллаш жараёни бошланишида совуқлар унча хавфли эмас. Бу даврда гуллар -30С ва ҳатто – 40С ҳароратга чидайди, гуллаш охирида -1,50С дан -2,00С ҳарорат уни нобуд қилади. Бунда гул уруғчиси (оналик) ва мевача (мева тугуни) совуқга чидамсиз, чангчи (оталик) эса нисбатан чидамли бўлади. Ёш тугунча (уруғдон) жуда ҳам совуқга чидамсиз, унга -0,50С ҳарорат ҳам хавфли. Демак, Ўзбекистон ҳудудининг шарқий, жанубий ва шимолий қисмлари бодом етиштириш учун қулай табиий шароитга эга. Шундай бўлсада, бодомзор яратиш учун жой танлашда ҳудуднинг табиий шароитларига тўлиқ баҳо бериб, бир неча йиллик метеорологик маълумотларини таҳлил қилиш керак. Бунда қишки ва баҳорги совуқлар даражаси ҳамда давомийлиги, совуқ урган гуллаган бодомни кузатиш ишлари ҳудуднинг аниқ тавсифлашга ёрдам беради. Айниқса, гуллашдан кейин келадиган давр жуда ҳавфли, сезувчан давр ҳисобланади ва фенологик режа тузилаётганида бу давр билан тунги совуқлар бўлиши орасидаги алоқаларни ҳам эътиборга олиш лозим.

 

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана