
ЯНГИ БОҒ ТАШКИЛ ҚИЛИШДА ТУПРОҚНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Яйлов ёки олдин ишлатилмаган ерларга боғ барпо қилинг.
Ишончли лабораторияда тупроқ таҳлилини ўтказинг.
Тупроқ етилганда уни юмшатинг, қуриганда эмас.
Юмшатиш ер устидан пастигача майда ва катта бўшлиқлар ҳосил қилишга ёрдам беради. Фақат бир томонга қаратиб юмшатинг.
Агар тупроқнинг ишқорийлиги баланд бўлса, гипс солинг. Гипсни ерни юмшатишдан олдин солиш керак.
Агар кислоталилиги юқори бўлса, оҳак солинг. Оҳак (кальций) тупроқ структурасини яхшилайди.
Агар фосфор етишмовчилиги аниқланса, дарахт экиладиган қаторга фосфорли ўғитлардан солинг. Фосфор томирлар ўсишини яхшилайди.
Қатор орасидаги тупроқнинг устки қатламини дарахт экиладиган 0,8–1 метр кенгликдаги пушталарга тўпланг. Пушта олиб экилганда илдизларга юмшоқ, бўшлиқларга эга, ҳаво алмашиб турадиган ҳамда дренажли муҳит яратилади.
Тупроқни катта сув миқдори билан суғориш ҳаво бўшлиқларини юқоридаги нам тупроқ оғирлигида бузилишига олиб келади.
UZNUTS AXBOROT XIZMATI RAHBARI
TO'XTAMUROD MAMATOV
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved