UzNuts

Энг фойдали ёнғоқлар

Хандон писта — холестерин миқдорини камайтиради, ҳужайраларни нобуд бўлишидан ҳимоя қилади, таркибидаги зеаксантин ва лютеин кўзлар саломатлигини мустаҳкамлайди.

Бодом — инсулин ишлаб чиқарилишини камайтиради, ортиқча тана вазнини камайтиради, ҳужайраларни эркин радикаллар таъсиридан ҳимоя қилади.

Пекан (Ҳинд ёнғоғи) — холестерин балансини меъёрлаштиради, организм ишчанлигини оширади, бош оғриғида (мигрень) фойда беради.

Кедр ёнғоғи — иштаҳани пасайтиради, цинк ва магний элементига жуда бой.

Фундук (ўрмон ёнғоғи) — таркибида кўп миқдордаги витамин Е тери, тирноқ, кўз ҳолатини яхшилайди, атеросклерозни олдини олади.

Кешью (гажжак) — темир ва мис элементларига бой.

Грек ёнғоғи (оддий ёнғоқ) — хавотир ва депрессияни яхши олади, уйқуни яхшилайди, хотирани кучайтиради.

Эслатма❗️ ёнғоқлар ёғли маҳсулот ҳисобланиб, бир кунлик нормаси 10 дона.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана