UzNuts

Шўрланган ерларни 5 та усул билан қайта тиклаш мумкин.    

 1-усул: тузларни ўсимликлар илдизига нисбатан пастроқ жойлашган ер қатламларига ювиб тушириш бўлиб, бунга шўр ювиш орқали эришиш мумкин. 

 2-усул: 2 та ҳаракатни ўз  ичига  олади,ортиқча тузлар ювилади ва айни пайтда улар  сунъий коллектор-зовур тармоқлари ёрдамида даладан ташқарига чиқариб ташланади.

 3-усул: ўсимликларнинг ҳосилдор қатламидаги тузларни ювиб юбориш эмас, балки бундай тузларни ернинг паст қатламларида, яъни бундай тузлар ўсимликларга зарар етказмайдиган чуқурликда ушлаб туришдан иборат.   

 4-усул: Шўрга чидамли ўсимликлар экиш, масалан: жўхори, қизилмия, индигоферра  (буёқ  олинади), беда ва бошқалар.

 5-усул: Тупроқдаги шўрланишни пасайтириш, унинг p.H таркибини нейтраллаштириш учун АK-SALINT суюқ ўғити қўлланилганда ҳосилдорлик ортишига ҳам сабаб бўлади. Ўсимлик экилганидан бошлаб, фаол вегетация давригача илдиз остидан ва томчилаш тизими орқали юборилади.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана