UzNuts

*Ўсимликлар қишдан омон чиқишининг сабаби, уларнинг тўқималарида турли миқдорда шакарнинг тўпланиши эвазига ҳисобланади. Шакар ҳужайранинг музлашига йўл қўймайди, аммо қаҳратон қишда совуққа бардошли баъзи ўсимликлар ҳам музлаши ва нобуд бўлиши мумкин. Айниқса, ёзда мўл ҳосил берганидан сўнг, кучли совуққа бардош беролмай қолади. Бунинг сабаби озиқ моддалар ўша пайтда меваларнинг етилиши учун сарфланиб кетади.

*Дуккакли ўсимликлар (Бурчоқдошлар оиласи) билан банд бўлган ҳар бир гектар майдонда 100 кг дан 250кг гача соф азот тўпланади.

*Ўсимликлар тупроққа бериладиган азотнинг фақатгина 40-50 % ини ўзлаштиради холос, азотнинг қолган қисми сув билан бирга ювилиб кетади.

*Аниқланишича, қурғоқчиликда ўсадиган шувоқнинг ёниб битган кули таркибида ер остидагига нисбатан 40-150 марта кўп олтин мавжуд бўлади.

*Табиий шароитда тупроқнинг 1см қалинликдаги унумдор қатламини ҳосил қилиш учун 600-800 йил вақт керак бўлади.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана