UzNuts

Фойдали маълумотлар

БОҒДОРЧИЛИК АТАМАЛАРИ

Мева кўчатзори - Мева  ва резавор ўсимликларни кўпайтириш дала майдони

Пайвандтаг - бу сизга керак бўлган ўсимликнинг (пайвандуст) бирон бир қисмини (куртак, пояси,   новдасини) пайвандлаш учун фойдаланиладиган ўсимлик. Пайвандтаглар уруғдан ва   клон-вегетатив йўл билан кўпайтирилади.

Пайвандуст - oна ўсимликнинг хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда бошқа ўсимликка (илдизига) пайванд   қилинадиган ўсимлик қисмига (куртак, барг, новда, меваси) этилади.

Вегетатив кўпайтириш:
а) новда ва илдизларни қисмларга бўлиб   (гажак) ларини илдиз бачкиси, тупларни бўлиш, қаламча ва илдиз қаламчасини   экиш, пархиш қилиш ва бошқалардан кўпайтириш
б) пайванд қилиб кўпайтириш   (трансплантация).

Кўпайтириш даласи:
Бунга уруғ экиладиган бўлим ёки уруғ кўчатзори ва клон пайвандтагли (вегетатив йўл   билан кўпайтириладиган) она кўчатзори киради.

Кўпайтириш майдончаси (уруғкўчат   кўчатзори) - Уруғидан етиштириладиган кўчатзорларда одатда уруғмева пайвандтаглар, баъзида данак мевaлар пайвандтаглари етиштирилади

Биринчи дала кўчатзори - Уруғ кўчатлар кўчатзорида етиштириладиган уруғ мевалиларнинг пайвандтаглари (бир   йиллик уруғ кўчатлар) ўтқазилади. Данак мевалиларнинг биринчи даласига тез   ўсувчи сифатида уруғдан экиб ўстирилади. Ана шу даланинг ўзида ёзнинг иккинчи   ярмида пайвандтагларга куртак пайванд қилинади.

Иккинчи дала кўчатзори - Пайванд қилинган куртаклардан уруғ кўчатлари-бир йиллик кўчатлар етиштирилади, бу   ерда уларга шакл берилади ва шу йили боққа ўтқазиш учун ковлаб олинади.

Кўчатларга шакл бериш - Ҳар бир кўчатда тўрт-бешта шох қолдирилади, улар ҳосил этган бурчак 45° дан катта   бўлиши керак.

Куртак пайванд - Окулировка сўзидан келиб чиққан бўлиб, грекча «окулис» кўз демакдир.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана