UzNuts

Бугунги кунда кўплаб вилоятларимизда бўлгани каби Фарғона вилоятидаги кўплаб фермер ва ташаббускорлар ҳам замонавий интенсив ёнғоқ, бодом ҳамда писта плантацияларини барпо этиб келишмоқда. Бунинг учун улар дастлаб Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасига мурожаат қилишиб, уюшма аъзолигига киришмоқда. Натижада уларда интенсив ёнғоқ ва бодом боғларини илмий тажрибалар асосида барпо этишда Уюшма билан ҳамкорликда ишлаш имкониятлари пайдо бўлиб, боғларда олиб борилиши керак бўлган турли агротехник тадбирларни мутахассисларимиз билан биргаликда ва бамаслаҳат амалга оширмоқдалар. Фарғона вилояти Фарғона туманидаги  "YO'LDOSHXON OTA BOG'I"  фермер хўжалиги ёнғоқ плантациясида "Чандлер" навли ёш ёнғоқ дарахтлари парваришланмоқда. Бугунги кунда ушбу боғда мавсумий агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва тўғри бажарилганлиги сабабли кўчатлар яхши ривожланган. 

Уюшма ахборот хизмати

 

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана