
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3- августдаги “2023-2026 йилларда узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-260 Қарори айнан республикамизда узумчилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилгандир. Айни кунларда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириқлари билан ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Республикамиз миқёсида мазкур қарордан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган ўқув семинарлари ўтказилиб келинмоқда.Қашқадарё, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида ўтказилган семинарларда Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Илёс Ҳайдаров ишчи гуруҳи аъзоси сифатида қатнашиб, "In Vitro" лабораториясининг имкониятлари, етиштирилаётган сифатли кўчатлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб бормоқда.
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved