
Уюшма аъзоларининг ёнғоқ, бодом ва писта боғларида йиллик амалга оширилган агротехник ишлар, кўчатларнинг ҳолати ва галдаги бажариладиган чора-тадбирлар бўйича тегишли тажрибаларни алмашиш ҳамда тавсиялар бериш мақсадида Республикамиз миқёсида уюшма аъзоларининг боғларида қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. бу галги ташрифимиз Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани бўлди. Тумандаги "Шокир ота" фермер хўжалиги далаларида бугунги кунда бодом ҳамда писта кўчатлари парвариш қилинмоқда.Кўчатларнинг умумий ҳолатига эътибор берадиган бўлсак, йиллик мавсумда бажарилган агротехник тадбирлар сифатли амалга оширилган. шунингдек, писта ва бодом агротехникасининг асосий жиҳатлари тушантирилди. Фермер томонидан жорий йил экиш мавсумида яна қўшимча 20 гектар майдонда писта ва бодом кўчатлари экиш режалаштирилган.
UZNUTS AXBOROT XIZMATI
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved