
Самарқанд вилоят ҳокимлиги, вилоят Нуроний жамғармаси ҳамкорлигида вилоятимизда турли соҳаларда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, бугун қарилик гаштини сураётган ҳамда ёшларга ўзларининг бой тажрибаларини ўргатиб келаётган бир гуруҳ нуронийлар билан “Уч авлод” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида Ўзбекистон Республикасининг ривожи йўлида ўзларининг беқиёс ҳиссаларини қўшган нуронийларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром билдирилиб, уларнинг самарали меҳнат фаолиятлари ҳамда қатор соҳалар ривожидаги юксак ҳиссалари қадрланди.
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved