
Устозларга таъзим...
Сизнинг таълимингиз олмаган ким бор,
Сиз-ку юракларда илк зиё ёққан.
Олимми, шоирми ва ё санъаткор,
Илк бор сизга томон устоз деб боққан.
Битта ҳарф дардида риёзат чекиб,
Оқибат кўкка ҳам чиқолган инсон.
Не ажаб сизларни бахтиёр этиб,
Ўрнидан даст туриб, бош эгса шу он.
Буюк Алишербек лутф этган мисол,
Савод ўргатдингиз қанча ранж билан.
Қоплаб бўлармикан бу қарзни алҳол,
Узиб бўлармикан юзта ганж билан.
Барча устоз ва мураббийларимизни 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Зиё нурини таратишдан асло чарчаманг.
Ҳурмат билан Тухтамурод Маматов
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved