UzNuts

Ҳозирги кунда деҳқончилик ва боғдорчиликда бўладими ёки иссиқхона шароитида турли экинлар экиб юқори ҳосил олишни мақсад қилиб қўйган ҳар бир ташаббускорларни мунтазам қизиқтириб келаётган саволлардан бири бу – ер майдонимнинг тупроқлари шўрланмаганми? Кўпчилик фермер ва ташаббускорларнинг фикр ва мулоҳазаларини ўрганиб, қуйида тупроқ шўрланишига оид илмий маълумотларни келтириб ўтишни жоиз деб билдик.

Хуш, тупроқ шўрланиши ўзи нима? Дастлаб мана шу саволга таъриф берамиз.
Таркибида ўсимлик учун зарарли ва сувда осон эрийдиган (сувли сўрим таркибида 0,25% дан кўп) тузлар бўлган ерлар шўрланган тупроқ ҳисобланади. Тупроқда сувда эрийдиган минераллашган тузлар тўплана бошлаши туфайли тупроқлар шўрланади. Тупроқлар шўрланишининг асосий сабаблари қуйидагилар:
1. Қуруқ иқлим шароитида тупроқ пайдо қилувчи жинслардан тузларнинг кам ювилиши ёки умуман ювилмаслиги туфайли жинсларнинг ўзида туз мавжудлиги.
2. Ер юзига яқин жойлашган минераллашган сизот сувлардан тузларнинг ер бетига чиқиши.
3. Атмосфера орқали тупроққа тузларнинг келиб тушиши.
4. Дарё сувлари, делювиал ( ёмғир ёки қор сувлари эриган сувларини оқизиб келинишидаги сувлар) ҳамда кўтарилган денгиз суви билан суғорилганда тузларнинг оқизиб келиниши ва тўпланиши.
5. Минераллашган сув ҳавзаларининг қуриб қолиши.
6. Ўсимликлар таркибидаги тузларнинг биологик тўпланиши.
Тупроқлар мана шу факторлар орқали шўрланади. Асосан ер ости сувлари юза жойлашуви сабабли минераллашган (шўр) сувларнинг кўтарилиши ва буғланишидан ҳам кўпроқ шўрланади. Натижада тузлар тупроқнинг устки қатламлари ва унинг юзасида аста-секин тўпланиб боради.

Тупроқларнинг шўрланганлик даражасини қуйидагича бўлади:
1. Деярли шўрланмаган тупроқлар – бунда ўсимликлар яхши ўсади ва ривожланади.
2. Кучсиз шўрланган тупроқлар – ўсимликлар бироз сиқилиб қолади, туб сони камаяди ва ҳосилдорлик 10-20 % кам бўлади.
3. Ўртача шўрланган тупроқлар – ўсимликлар ўртача сиқилиб, ҳосилдорлик 20-50 % камайиши кузатилади.
4. Кучли шўрланган тупроқлар – ўсимликлар кучли сиқилиб, ҳосилдорлик 50-80 % камаяди.
5. Шўрхоклар – ҳосил деярли йўқ

Агар сиз мевали дарахтлар экмоқчи бўлган ёки бошқа деҳқончиликка режалаштираётган ер майдонингизнинг тупроклари таркиби, шўрланганлик ҳолатини билишни истасангиз, биз сизга бу борада илмий тавсиялар берамиз. Тупроқ таҳлили лабораторимизда тупроқларингиз текширилиб қандай агротехник тадбирларни амалга оширилиши бўйича тегишли хулосалар берилади.

Тўхтамурод Маматов
Агроном-консультант
Тел: +998915206854

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана