
Тупроқ деградацияси - бу нима?
--‐--‐-----------------------------------------------
Кейинги вақтларда деградация деган сўз тез-тез қулоғимизга чалинадиган бўлиб қолди. Хўш, деградация сўзи нимани англатади? Унинг тупроқ билан қандай алоқаси бор? "Деградация" сўзи поляк тилидан олинган бўлиб, ( Degradaya-лотин тилида эса degradation) "секин-асталик билан камайиш" ва "пастга кетиш" деган маънони англатади. Тупроқ деградацияси - бу жараёнлар йиғиндиси бўлиб, улар тупроқларнинг функциясини ўзгартиришга, хоссаларининг миқдор ва сифат кўрсаткичларининг ёмонлашишига ва унумдорликнинг пасайишига олиб келади. Табиий ва антропоген омиллар таъсирида элементларнинг экологик тизимда тупроқларнинг турғун хоссаларининг бузилиши, хўжалик нуқтаи назардан баҳосининг тушиши ва самарадорликнинг пасайишидир.
@UzNuts axborot xizmati
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved