
СУВ ТЕЖАШ УСУЛЛАРИНИ БИЛАСИЗМИ?
Томчилатиб суғориш тизимларини турлари: Томизгичига кўра
Йирик дарахтли боғларни томчилатиб суғориш учун аксарият ҳолларда қалин деворли суғориш шланглари ва ташқи томондан ўрнатиладиган томизгичлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Бундай тизимларнинг суғориш шлангларига ҳар бир дарахт ёнида икки ва ундан ортиқ донадан томизгичлар ўрнатилади. Натижада дарахт илдизи жойлашган тупроқнинг тўлиқ намланишига эришилади.
Суғориш шлангига ташқаридан ўрнатиладиган томизгичлар ўз навбатида икки: компенсацияланган ва компенсацияланмаган турларга бўлинади.
Қалин деворли томизгичли суғориш шлангларининг бошқа турида томизгичлар шлангнинг ички тарафидан ўрнатилади. Бундай томизгичлар одатда суғориш шлангини ишлаб чиқариш пайтида заводнинг ўзида шлангнинг ичига (0,3 -1,0 метр оралиқда) ўрнатилиб кетилади.
Бундай томизгичли суғориш шлангларини одатда пакана навли дарахтлар ва бир йиллик экинларни томчилатиб суғориш учун қўлланади.
@UzNuts axborot xizmati
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved