UzNuts

Сентябрь ойида мевали дарахтлар агротехникаси!

Бу ойда қилинган тадбирлар, кейинги йил хосили учун жуда фойдали бўлади. Мевали дарахтларни қишлашга тайёрлаш зарур. Калийли озикалардан берилади. Жорий йилнинг июнь-июль ойларида ҳаво-ҳароратининг қаттиқ исиб кетиши боис тупроқда нам анча камайган. Аномал иссиқлар кузатилди. Бунинг учун тупроқ қатлами қалин бўлган бўз ва бўз-ўтлоқ ерларга экилган боғларни сентябрь ойи ўрталарида, тупроқ қатлами юпқа бўлган (таги шағалли тошли ерларда) майдонларда сентябрь ойининг охиригача суғориш зарур. Бунда дарахтлар қишга яхши тайёрланади ҳамда улар совуқдан азият чекмайди. Бу ойда дарахтларни тўйиб сув ичиши, бахорда бўладиган совуқ уриши холатларига хам чидамлилигини оширади.
Каналга аьзо бўлинг!

@uznuts ахборот хизмати

 

 

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана