UzNuts

Самарқанд кўлами жиҳатидан халқаро аҳамиятга молик учинчи йирик тадбирга мезбонлик қилмоқда

  Қисқа фурсат ичида Самарқанд кўлами жиҳатидан халқаро аҳамиятга молик учинчи йирик тадбирга мезбонлик қилмоқда. Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)нинг биринчи саммити ўтказилмоқда.

Жойлашуви, тарихан ўзаро яқинлиги ва ресурсларига кўра, тараққиётнинг янги босқичида ўта муҳим ҳамкорлик майдони сифатида мазкур ташкилот нуфузи кун сайин ортиб бормоқда. Бир вақтнинг ўзида Туркий давлатлар ташкилоти унга аъзо давлатларда истиқомат қилувчи халқларнинг ҳам маданий жиҳатдан яқинлашувида муҳим кўприк вазифасини ўтамоқда. Бинобарин, ташкилот ўзаро тенг ҳуқуқлилик ва манфаатдорлик, ички ишларга аралашмаслик ва мустақиллик, мамлакат суверенитетини ҳурмат қилиш каби ўта муҳим омилларни ўзида акс эттириши кенг эътироф қилинмоқда. 

Сир эмаски, жаҳонда рўй бераётган сўнгги пайтлардаги воқеа-ҳодисалар, пандемия даврида бошланиб, ҳамон мўътадил йўналишга туша олмаётган иқтисодий тебранишлар, қуролли қарама-қаршиликлар ҳар бир давлатнинг ички ва ташқи сиёсатига замон талаблари ва жиддий чақириқлар фонида изчил қайта қараш заруратини юзага келтирмоқда. 
Боз устига, узоқ йиллар мобайнида дунё миқёсида шаклланган ва кўплаб давлатларни ўз ичига олган иқтисодий занжирга дарз кетиши энг аввало, ривожланаётган мамлакатлар олдида кутилмаган синовларни кўндаланг қилиб қўймоқда. Аҳоли фаровонлиги, турмуш сифатини мунтазам яхшилаб бориш, иқтисодий ўсишда барқарорликни ушлаб туриш, тинчлик ва хавфсизлик, чегаралар дахлсизлигини таъминлаш каби устувор вазифалар ечими эса кутиб турмайди. Мудом давлат сиёсатининг устувор йўналиши, ислоҳотларнинг асоси бўлиб қолаверади. Юзага келган вазият дунё миқёсида ривожланаётган ҳамда қашшоқ мамлакатлардан ҳар қачонгидан-да зийраклик, аниқлик ва пухталикни талаб қилади. Бундай мураккаб шароитда воқеликка тезкор мослашишгина давлат учун манфаатли бўлишини ривожланган мамлакатлар тажрибаси яққол кўрсатиб турибди. 

ОСИЁ ВА ЕВРОПАНИНГ ОЛТИН ОРАЛИҒИ 

2009 йил 3 октябрда «Нахчивон шартномаси» номи билан тарихга кирган битимга мувофиқ, Туркий давлатлар ташкилоти тузилди. Унга Ўзбекистон билан бир қаторда, Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон ҳамда Қозоғистон аъзо бўлиб, Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга. 

Юқорида айтиб ўтилганидек, дунёда рўй бераётган воқеалар фонида мазкур ташкилот аввало, йирик савдо платформасини намоён қилиши, тинчлик ва барқарорлик, тенг шериклик асосига қурилаётган кенг кўламли алоқалари билан анчайин жозибадор кўринмоқда. Бироқ бунга муайян ташкилотга рақобат ва ёки жавоб сифатида ҳам қаралмаслик лозим, деган фикрни барча аъзо давлатлар якдиллик билан қўллаб-қувватламоқда. 

Зотан ташкилот доирасида ҳамкорликнинг ўзи жуда эътиборли ва қизғин бозорни вужудга келтиради. Фикримиз тасдиғи сифатида қуйидаги рақамларга эътибор қаратамиз. 

Туркий давлатлар ташкилоти аъзолари бўлган 5 давлатнинг умумий майдони 4 244 026 км-2ни ташкил қилади. Ушбу давлатлар ҳудудида истиқомат қилаётган жами аҳоли сони эса, 155 млн.дан ортади. Бу улкан имконият ва бозор демакдир. 

Мазкур жиҳатлар ва шу кунга қадар эришилган келишувларга кўра, ташкилотни рўёбга чиқарилмаган улкан имкониятлар ва бирлаштирувчи салоҳиятга эга бўлган минтақавий ҳамкорликнинг самарали механизми, деб билувчи Ўзбекистоннинг аъзо мамлакатлар билан ўзаро товар айрибошлаш кўрсаткичлари йил сайин ошиб бормоқда. 

Айниқса, ТДТ доирасида биринчи савдо ҳамкор – Қозоғистон ва ташкилот доирасида иккинчи савдо ҳамкор – Туркия билан алоқалар ўсиш динамикаси яққол кўзга ташланади. 

Жумладан, 2021 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ўзаро савдо айланмаси пандемиядан сўнг нафақат тикланди, балки 2019 йилдаги даражадан ошиб, 3,91 млрд. долларга етди ва ўсиш 2020 йилга нисбатан 30,1 фоизга етди. 2016 йилги кўрсаткичларга нисбатан эса, 2,1 баробар ошди. 

Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 3 баробар ошиб, 2021 йилда Туркия Ўзбекистоннинг тўртинчи ташқи савдо ҳамкорига айланди. 

2021 йил якунларига кўра, кўрсаткич Қирғизистон билан  952,6 млн. ҳамда Озарбайжон сослар мавжуд. Уларнинг бир қисми мисолида ана шу ишонч асосларини кўриб чиқдик. 

Бугун бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти иқтисодиёт ва савдо вазирларининг 11-йиғилишида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида, Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармасини таъсис этиш бўйича Битимни имзоланиши келишиб олингани ҳам саммит ишида улкан самарадорлик кузатилишига катта ишонч беради. 

Яна бир муҳим жиҳат шуки, халқаро миқёсдаги тадбирларни юксак тайёргарлик асосида самарали ташкил қилиш борасида қисқа вақтда эришилган Ўзбекистон тажрибаси бу сафар ҳам ўз сўзини айтажак. 

Зулайҳо Акромова, 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

 

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана