
Уюшма аъзолари томонидан барпо этилган ёнғоқ, бодом ва писта боғларини солиштирма инвентаризация режасига мувофиқ Самарқанд вилоятининг Пайариқ, Самарқанд, Жомбой, Пахтачи, Булунғур, Қўшработ, Нуробод, Оқдарё, Ургут, Нарпай, Пастдарғом, Иштихон, Каттақўрғон туманларидаги уюшма аъзоларининг ёнғоқ, бодом ва писта плантацияларида кучатлар экилганлиги, парваришланиш ҳолати ўрганилди. Уюшма аъзоларининг боғларида экилган кўчатларга йиллик олиб борилиши зарур бўлган агротехник тадбирлар: қатор ораларига ишлов бериш, илдиз ва барг орқали озиқлантириш, бегона ўтлар ҳамда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, суғоришни меъёрида ва ўз вақтида олиб бориш, пайвандлаш, кесиш ва шакл бериш тадбирларининг қайси муддатларда амалга оширилиши бўйича тегишли тавсиялар берилди. Совуқ урган кўчатларни пайвандтаг қисмидан пайвандлаш ва бу хизматлар Уюшма мутахассислари томонидан уюшма аъзоларининг боғларида сифатли амалга оширилиши юзасидан амалий тавсиялар берилди.
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved