
Писта хақида.
Писта етиштиришнинг кўп қисми шўр тупроқларда ва чўлларда амалга оширилади. Писта дарахтлари минус-10 градусгача совуқда ва +48 даражагача иссиқликда ўсиши мумкин. Дарҳақиқат писта дарахти қуруқ тупроқларда ва қуёшли ҳудудларда ҳам чидамли ҳисобланади. Осиё писта етиштиришда энг юқори кўрсаткичга эга ҳудуддир.
Писта илдизи ер остида чуқур ўсади ва ҳар бир писта дарахти 80-100 йилгача умр кўради.
Америка, Туркия, Эрон, Хитой ва Сурия каби мамлакатлар дунёда кўп писта етиштиради. Писта одатда боғларда ўстирилади ва 7-йилидан бошлаб яхши ҳосил беради. Эрон ҳар доим дунёнинг бошқа қисмларига писта экспорт қилувчи етакчи мамлакатлардан бири бўлиб келган.
Бугунги кунда Ўзбекистон ҳам писта экспорти бўйича йилдан йилга яхши натижа қайд этмоқда. Сабаби писта плантациялари кенгайиб бормоқда.
@UzNuts axborot xizmati
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved