ПЕКАН ЁНҒОҒИ ҲАҚИДА
Визуал хусусиятларига кўра, пекан грек ёнғоғига ўхшаш, аммо ёғлироқ. Пекан тарикибида кўп миқдордаги монотўйинмаган ёғлар (Омега-9), хусусан, олеин кислотаси мавжуд бўлиб, у қондаги зарарли холестерин миқдорини камайтириш ва фойдалисини кўпайтиришга ёрдам беради.
Пекан пазандаликда кенг қўлланади, ширинликларга, шунингдек, балиқли, қўзиқоринли ва ҳатто сутли таомларга ҳам қўшилади.
Бундан ташқари, ушбу турдаги ёнғоқ газак сифатида (қовурилган ёки хом ҳолатида) машҳур бўлиб, уни салатларга қўшиш ёки бошқа ёнғоқ турлари ва қуруқ мевалар билан аралаштириб истеъмол қилиш мумкин.
Пеканнинг ватани – Шимолий Америка. Шу сабабли, ҳозирги вақтда икки давлат жаҳон бўйлаб ушбу ёнғоқнинг етиштирилишига бошчилик қилмоқда.
Мексика жаҳондаги жами пеканнинг қарийб 49 фоизини, АҚШ эса 41 фоизини таъминлайди. Қолган 8%и Жанубий Африка (6%), Бразилия (1%) ва Австралия (1%) ҳиссасига тўғри келади.