
ЎЗБЕКИСТОНДА БУГУН ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТИЛМОҚДА?
"Ўзгидромет" бугун, 8 сентябрь, пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +18..+20, кундузи +34..+36 даража иссиқ бўлиши кутилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим ҳудудларда кучли шамоллар эсиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12..+17, кундузи +23..+28 даража иссиқ бўлиши кутилади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим ҳудудларда кучли шамол эсиши мумкин. Чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18..+23, кундузи +32..+37 даража иссиқ бўлиши кутилади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +32..+37 даража иссиқ бўлиши кутилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +18..+23, кундузи +34..+39 даража иссиқ бўлиши кутилади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +15..+20, кундузи +32..+37 даража иссиқ бўлиши кутилади.
@UzNuts axborot xizmati
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved