UzNuts

Бодомнинг барг бужмайиш касаллиги ҳақида.

Ижтимоий тармоқлар орқали боғдорчилик билан шуғулланувчи фермерлардан келган саволларга жавоб берамиз.

 Савол: Ассалому алайкум! Бодомнинг барг бужмайиши касаллиги ҳақида маълумот берсангиз?

Жавобни Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ахборот хизмати раҳбари, агроном Тўхтамурод Маматов беради:

Ва алайкум ассалом. Зарарланган бодом барглари қалинлашади, қинғир-қийшиқ  бўлиб бужмаяди. Баргларининг остки томонида оқиш мумсимон ғубор замбуруғнинг халтачалари ва аскоспораларидан ташкил топган ва кутикулани ёриб чиқадиган гимениал қатлам ҳосил бўлади. Ўсиш даврида касаллик аскоспоралари орқали тарқалади. Қўзғатувчи замбурғ куртакларда ва ёш новдаларда, пўстлоқ тагида қишлайди. 

Кураш чоралари.

Кузда тўкилган барг ва мева қолдиқлари, қуриган новдалар қирқиб олиниб боғдан олиб чиқилади. Касаллик манбаларини йўқотиш учун кузда ёки баҳорда куртаклар ёзилмасдан олдин 3% ли бордо суюқлиги билан (100 л сувга 3 кг мис купороси + 3 кг оҳак қўшилади) дарахтлар дориланади. Ўсиш даврида эса 1% ли бордо суюқлиги (100 л сувга 1 кг мис купороси + 1 кг оҳак қўшиб) ёки мис хлор оксиди (100 л сувга 400 г мисхлор оксиди қўшилиб) пуркалади.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана