
Мис кўпароси (Бордо суюқлигини) тайёрлаш ва қўллаш тартиби
3 фоизли ушбу суюқликни тайёрлаш учун керак бўладиган материаллар: 2 та елим бочка ( 50 литрлик), 94 литр сув, 3 кг оҳак ва 3 кг мис кўпароси.
Бунинг учун 2 та бочкадаги 94 литр сув алоҳида – алоҳида қилиб 2 га бўлиб олинади. Шунда ҳар бир бочкадаги сув 47 литрдан бўлади. Битта бочкага 3 кг оҳак солинади ва яхшилаб эритилади. Эритиб бўлингач қолдиқ ҳолдаги оҳак тошлар олиниб ўлчанади ва олиб ташланади ҳамда бу чиқитга чиққан оҳак ўрнини қоплаш учун яна солиниб 3 кг оҳак ўрни қопланиши керак. Шунда соф 3 кг оҳак ўрни тўлиқ бўлади. 2- бочкадаги мис кўпароси учун тайёрланган сув 60 градус иссиқлик ҳароратда бўлиши талаб этилади. Чунки мис кўпароси бу ҳароратда яхши эрийди. Демак, 2-бочкадаги сувга 3 кг мис кўпароси солиниб яхшилаб аралаштирилади. Кейинги бажарадиган ишимиз, мис кўпароси эритмасини оҳакли эритма устига секинликда солиниб яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган суюқлик тўғридан – тўғри мевали дарахтларга сепилади. Суюқлик эрта баҳорда, кеч кузда ҳаво ҳарорати (+) бўлганда, ёғингарчилик бўлмаган кунларда сепилса яхши самара беради. Мис кўпаросини мевали дарахтларга сепишдан мақсад мевали дарахтларда кузатиладиган турли касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашиш, уларнинг кўпайиш манбаларини йўқ қилиш ва уларни олдини олишдир.
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved