UzNuts

Мевали дарахтларда шохлар ўсув ёки вегетатив ва мева шохларига бўлинади. Ўсув шохлари бақувват ўсган бўлиб, уларда мева куртаклари бўлмайди. Булар шох-шаббаларнинг ҳар йили юқорига ва ён томонларга ўсиб катталашиб боришини таъминлайди. Мева шохлари калта бўлиб, секин ўсади ҳамда уларда мева куртаклари жойлашади.
Мева шохлари бир неча хил бўлади. Уруғли мева дарахтларида ҳалқали шохча (кольчатка), найза шохчалар (копьецо), найзали ингичка новдалар мева бутоқчалари (плодушка) типида, данакли мева дарахтларида эса гулли шохча, тўп мева шохча, пихсимон шохча ва аралаш мева шохчалар бўлади.
Мевали дарахтларга шакл бериш ва буташ куз-қишда, қиш-баҳорда ва ёз даврларида амалга оширилади. Кесиш ва буташ дастлабки икки муддатда яъни куз-қишда дарахтнинг тиним даврида, барг чиқармаган вақтда, шира ҳаракати бошланмасдан ўтказилади. Агар баҳорги кесиш кечки муддатларда ўтказилса, дарахт озиқ моддалардан қисман маҳрум бўлади. Ёзги кесиш икки типда яъни тиним даврларида ўтказиладиган буташга ўхшаш одатдаги буташ каби ва янги новдаларнинг ўсув учларини чилпиб ташланади.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана