UzNuts

Мевали дарахтларни ҳавонинг жазирама иссиғида қандай ҳимоя қилиш керак?

- Дарахтларни суғориш агротехник тадбирларини куннинг салқин вақтида ўтказиш.

- Мевали дарахтларнинг шох-шаббаси ички ва ташқи қисмига мунтазам сув пуркаб туриш.

- Каолин моддаси (оқ қум) билан меваларга ишлов бериш.

Токзорларда ҳавонинг жазирама иссиғида ўтказиладиган тадбирлар:

Токзорлар суғорилиб, туп атрофлари юмшатилиш керак.

Хомток қилинмаган токзорларда хомток ўтказилмаслиги, агар биринчи хомток амалга оширилган бўлса, иккинчисини ўтказишни тўхтатиб туриш.

Ҳар бир шингилни тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилиш учун шингил атрофини барглар билан ўраб қўйишга эришиш.

Шингиллар юзасининг юқори ҳарорат натижасида қизишини олди олиш учун уларга мунтазам сув пуркаб туриш.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана