UzNuts

Мевали дарахтларни тўғри кесиш ва буташ - ҳосилдорлик гаровидир. Чунки агар 1000 дона мевали дарахтни бир хил стандарт ҳолатга келтириб сифатли ҳосил олишимиз учун бир хилда куртаклар сонини қолдириб яъни мева шохларини қолдириб кесишимиз мақсадга мувофиқдир. Яъни, бир дарахтда кўпроқ, яна бошка дарахтларда умуман камрок ҳосил шохларини қолдириб кесишимиз самарасиз бўлади. Чунки суғориш ва озиқлантиришимизда ҳар бир дарахт сонига бир хил ўлчамда, масалан 60 -100 граммдан озика берганимизда, кўп ҳосил шохлари колдирган дарахтимиз билан кам ҳосил шохлари қолдирган дарахтларимиз учун озиқлантириш режаси издан чиқиб кетади. Чунки кучатларнинг умумий сони хисобга олиниб хар бир кучатга бир хил улчамда озика берилади, 1000 та дарахт учун алохида алохида озика берилмайдику. Шунингдек, азотли озиқалар беришдан олдин мевали дарахтнинг йил давомида ўсганлик даражасини  ўрганиб чиқиш талаб этилади. Агар дарахтимизнинг бўйи йиллик ўсув меъёрларида ўсган бўлса, кейинги йилда унга азот беришни тўхтатиш керак. Яна мевали дарахтларни ариқ усулида суғоришда эътибор берилмайдиган камчиликлардан бири бу қатор бошидаги дарахтлар билан қатор ўртасидаги ва оҳиридаги кўчатларга бир хил нормада сувни етиб бормаслигидир. Кўпчилик ўйлайди масалан, 2 соат суғорилганда ҳамма дарахтлар бир хил сув ичади деб. Бу нотўғри ёндашув. Агар ариқ орқали мевали дарахтлар 2 соат суғорилганда ариқ бошидаги дарахт 2 соат давомида сув ичиши мумкин. Лекин сув кўчат қаторининг пастки қисмларига оқиб бориши билан қанча вақтда етиб бориши ҳисобига олдинги қатордаги дарахтларга нисбатан кам сув ичади. Энг эътиборлиси, мана шу суғориш тизимидаги чалчашлик сабаб қатор боши, ўртаси ва оҳиридаги кўчатлар бир хил нормада сув ичолмайди ва ҳосилдорлик кутилгандек бўлмайди.

Тухтамурод Маматов
Агроном-консультант. Тел:+998915517767

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана