
Мевали дарахтларни совуқ уришидан қандай асраш мумкин?
Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси Ахборот хизмати бу бўйича қандай тадбирлар қўллаш кераклиги ҳақида маълумот беради.
Совуқ кунларда мевали дарахтларни асраш учун халқона тадбирлардан бири –«сомон тутатиш» амалиётини қўллаш яхши самара беради.
Сомон нам бўлишига эътибор қаратиш зарур, чунки у ёниши эмас, туташи керак.
Бундан ташқари, худди шу услубда тезак тутатиш ҳам самарали. Ёзнинг саратонида мол гўнгидан тайёрлаб қўйилган таппилар узоқ тутайди.
Сомон ёки тезакни тутатишда шамол йўналишини ҳисобга олиш, тутун боғ ҳудуди бўйлаб тарқалишини таъминлаш лозим.
Ёши катта бўлмаган ниҳолларни қоп кийдириш орқали асраш ҳам мумкин. Бунда иложи борича целлофан эмас, мато ва чипта қоплар кўчатларга кийдириб қўйилади.
Дарахтларни совуқ уришдан асрашнинг яна бир йўли – боғни суғориш.
Бундан ташқари, сувга турли фойдали препаратлар қўшган ҳолда дарахтга пуркаш. Бунда сувга бор препарати қўшиб, аралашма тайёрлаб олинади ва дарахтларга сепиб чиқилади.
Бу орқали дарахт шохларида ўзига хос қоплама ҳосил бўлади ва бу қобиқ новдаларни совуқдан ҳимоя қилади.
@UzNuts axborot xizmati
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved