UzNuts

Куз мавсумида дарахтлар йил давомида ҳосил бўлган энергияни кичик новда ва шохлардан олиб ўз танаси ва томирларида сақлайди. Агар қиш мавсумида дарахтнинг кўп шохлари кесиб ташланса бу орқали дарахтнинг ўсиши учун ҳеч кандай зиён етмайди. Чунки мавжуд энергия дарахт танаси, томирлари ва катта шохларида сақланиб қолади. Баҳорда, дарахтни кесишдан олдинги холатга етарлича тўпланган энергия заҳираси, дарахт ўсиши учун сарфланади. Кесиш орқали биз кўпроқ энергияни кесишдан кейин қолган камроқ шохларга йўналтирган бўламиз. Натижада керагидан ортиқча энергия пайдо бўлишига сабабчи бўламиз ва бу нарса ўз навбатида баҳорда дарахт шохларини авж билан ўсишига ва кераксиз "сўрувчи" новдалар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бундай новдаларнинг ўсиши дарахтнинг гуллаши ва мева ҳосил бўлиши учун ўта зарур бўлган энергияни сарфлайди.
Қишки кесишнинг меъёридан орттириб юборилиши эса дарахт кучининг асосан шох чиқаришга сарфланишига ва мавсумни оз ҳосил билан, баъзан эса умуман ҳосилсиз ўтказишига олиб келади. Аксинча меъёрдан кам кесиш эса дарахтнинг жуда кўп ҳосил солишига, натижада озуқа етказа олмасдан, мевалар майдалашиб сифати бузилишига, шунингдек шохлар ҳосил оғирлигидан синишига олиб келади. Дарахтларга қиш совуғида етиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олиш учун буташ жараёни имкон қадар кеч қишда бошланиши керак. Буташ вақтини белгилашда ҳисобга олиш зарур бўлган яна бир омил бу дарахтнинг ёшидир. Фақат бир турдаги мевали боғларни буташ жараёнида, кесишни аввал ёши катта дарахтлардан бошлаш керак. Ёш кўчатлар эрта буташ натижасида қиш совуғидан етадиган зарарларга таъсирчан бўлиб қоладилар. Қайси дарахтни аввал буташ лозим деган саволга қуйидаги қоидани асос қилиб жавоб бериш мумкин: кесиш энг кеч гуллайдиган дарахтлардан бошланиб энг эрта гуллайдиган дарахтлар билан тугатилади.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана