UzNuts

Мевали дарахтларга минерал ўғитларни тўғри қўлланг.

Куз мавсумида мевали дарахтларни минерал ўғитлашда тартиб қоидаларга эътибор бериш талаб этилади. Яъни, ўғитларни турини ва меъёрини нотўғри қўллаш орқали нафақат мевали дарахтларга фойда келтириш мумкин, балки агар нотўғри қўлланилса уларга катта зарар етказилиш ҳам мумкин.
Энг асосийси, кузда мевали дарахтларга бериладиган ўғитлар таркибида азот бўлмаслиги керак. Азот элементи куртаклар ривожланишига олиб келади. Улар баҳордан аввал ривожланиб кетиши мумкин. Охирги азотли ўғитларни июль ойидан кечиктирмай амалга ошириш керак. Кузда дарахтларга калийли ўғитларни ўз миқдорида берилиши ўсимликларнинг қишки совуқларга чидамлилигини оширади.

@UzNuts ахборот хизмати

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана