UzNuts

Мевали дарахтлар парваришида қўлланилаётган минерал ўғитлар

Қишлоқ хўжалиги мевали дарахтлардан юқори ҳосил олишда минерал ўғитларнинг ўрни катта.

Минерал ўғитларга асосан азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар киритилади. Минерал ўғитлар таркибида азот, фосфор, калий, кальций ва ўсимликларнинг озиқланиши учун керакли ва тупроқнинг хоссаларига ижобий таъсир этадиган бошқа микро элементлар бўлади.

Азотли ўғитлар
Таркибида асосан азот бирикмалари бўлган ўғитларга азотли ўғитлар дейилади. Азотли ўғитлар қарийб барча ўсимликларни озиқлантириш учун қўлланадилар. Агар мевали дарахтларнинг барглари сарғайиб, ўсиши ва янги шохчаларни (новда, сурх) пайдо бўлиши секинлашса демак ўсимликка азот етмаётган бўлади.

Амалиётда азотли ўғитларнинг аммиакли ўғитлар, аммоний сульфат, карбамид каби турлари кенг қўлланилади. Фақат ҳар бир мевали дарахтларга минерал ва органик озиқаларни беришда меъёр талабларига қатъий амал қилиш зарур. Масалан, ёш мевали дарахтлар билан ёши катта бўлган мевали дарахтларнинг танасида озиқага бўлган талаби катта бўлишини инобатга олиб озиқлантириш кўрсаткичлари тобора йилдан йилга юқорироқ бўлиб боради.

@UzNuts axborot xizmati

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана