UzNuts

Мевали дарахтлар, экинларни ўз вақтида озиқлантиришни унутманг!

Мутахассис тавсияси

Маълумки, ўсимликлар, қишлоқ хўжалик экинлари, мевали дарахтлар тупроқдаги озиқ моддаларга ва ўғитга талабчанлиги билан бошқа экинлардан фарқ қилади. Бунинг сабаби кўпчилик ўсимликлар, мевали дарахтлар ва экинлар тупроқдан озиқ моддаларни жуда кўп ўзлаштиради, бунда  калий, азот ва  фосфор муҳим ўрин тутади. Вегетация даври қисқа бўлган экинлар минерал ўғитларни тезроқ, давр узун бўлганлари эса секинроқ ўзлаштирадилар.
Минерал элементларнинг етишмаётганлигини тўғри белгилаш ва ўсимликларни тегишли минерал элементлар билан ўз вақтида озиқлантириш керак. Минерал элеметлар етишмаслиги натижасида рўй берадиган аломатларга қуйидагилар киради.

Азот етишмаганда ўсимлик ривожланишдан орқада қолади, паст бўйли ва поялари ингичка бўлади. Барглари майда ва тўғри, уч қисмидан бошлаб оқиш яшил рангда, томирлари сариқ ёки барг томирлари бинафша рангда ғубор билан қопланади. Мевалари майда, кам сонли, дағал бўлади.

Калий етишмаганда ўсиш жараёни секинлашиши, поялар ёғочлашади, ҳосил камайиб кетади, меваларнинг бир текисда етилмаслиги кузатилади, ўсимлик илдизлари яхши ривожланмайди.

Фосфор етишмаганда барглари дастлаб кўпиксимон, кейин эса ёппасига кўкиш яшил тусга киради, айниқса баргининг остки томони ва томирлари бўйлаб қизғиш бинафша тусга киради, барглари кўпинча эгилиб, бирмунча қизғиш-бинафша рангга киради. Ўсимлик кўримсиз бўлиб қолади ва мева тугиши кечикади.

Тўхтамурод Маматов
UzNuts ахборот хизмати раҳбари, агроном

Тел:+998915206854 ёки +998915517767

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана