
Кўчатни тўғри кесинг ва шакл беришда адашманг!
Ҳурматли фермерлар ва ташаббускорлар. Ҳа демай мевали дарахтлар кўчатларини кесиш ва шакл бериш ишлари бошлаб юборилади. Эслатиб ўтамиз, мевали дарахтларни тўғри кесиш ва аниқ шакл бериш орқали ҳосилдорликни икки-уч баробарга ошириш мумкин. Илмий тадқиқотларимиз шуни кўрсатмоқдаки, боғдорчиликка ихтисослашган айрим фермер хўжаликларида мевали дарахтларни ўсув шохлари билан ҳосил берадиган шохларини фарқлай олмаслик натижасида кесилиб, кўчатлар ҳосили кам бўлиб қолган. Сизга тавсиямиз шуки, агар ўзингиз кўчатларни қандай кесиш ва шакл беришни билмасангиз, бу борада биз сизга аниқ амалий кўрсатмаларимизни берамиз. Мурожаат қилинг ва ҳосилли боғларни биз билан бирга барпо этинг.
Тўхтамурод Маматов
Уюшма ахборот хизмати раҳбари
Тел:+998915206854
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved