UzNuts

Кузги ўғитлаш

Тўғри минерал ўғитни танлаш учун сиз биринчи навбатда тупроқ турини билишингиз керак. Акс ҳолда, озиқлантириш нафақат муваффақиятсизликка учрайди, балки ҳатто зарар етказиши мумкин. Ушбу қоидаларни эслаб қолиш эса муҳим хисобланади:

Фосфор кислотали тупроқда самарали бўлади, чунки у уни ишқорлайди ва нейтрал реакцияга яқинлаштиради.

Азот кислотали тупроқларда ҳам фойдаланиш учун тавсия этилади. Аммо тезда ювилгани сабаб кузда қўлланилмайди.

Калий гидроксиди нейтрал тупроқ учун зарурдир, чунки у оксидловчи воситадир.

Магний қумли ва қумлоқ тупроқларга яхши фойда беради.

Олтингугурт жуда фойдали элемент бўлиб, у деярли ҳар қандай турдаги тупроқда етишмайди.

Калций хлорид – уни эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. Кўпгина ўсимликлар хлорга тоқат қилмайди, аммо қишда у эрозияланади ва хавф туғдирмайди, калций эса яхши сақланади.

Кузда қўллаш учун идеал комплекс минерал ўғитлар минимал миқдорда азотли бирикмалар, эрийдиган фосфор ва калийдан иборат бўлиши керак.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана