UzNuts

Кузги шудгор — зараркунанда ва касаллик манбалари, бегона ўт уруғларига қарши курашнинг энг яхши воситаси.

Ер чуқур ҳайдалганда тупроқнинг юза қаватидаги зараркунандаларнинг личинка ва ғумбаклари нобуд бўлади, тупроқнинг чуқур қатламларида қишлаётганлари эса ер устига чиқади ва ноқулай шароит таъсирида қирилади ёки уларни қушлар териб ейди. Ҳайдалган ерда кузги ёғинлар яхши сингади.

Шунингдек, тупроқда аероб бактерияларнинг ҳаёт фаолияти натижасида ўсимлик ўзлаштирадиган озиқ моддаларнинг тўпланишига яхши таъсир кўрсатади.
Кузги шудгор муддатини тўғри белгилаш катта аҳамиятга эга. У октябр — ноябрда ўтказилганда энг юқори самара беради. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида кузги шудгор бироз кечроқ ҳам ўтказилади. Бу муддатларда ҳайдалган ер суғорма деҳқончилик учун муҳим бўлган тупрокдаги нам заҳирасини яхши сақлашга, ёғин-сочиндан унумли фойдаланишга имкон беради. Кузги шудгорда тупроқ яхши уваланади, кесак кўчмайди, дала сатҳи текис чиқади.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана