UzNuts

Дарахтларда шакл беришнинг аҳамияти :

1. Шакл беришнинг 2та асосий жиҳати :
а) Дарахтни ёшартириш
б) Хосилдорликни ошириш

2. Тўғри шакл берилган дарахт юқори сифатли ҳосил беришга эрта ҳаракат бошлайди ва узоқ яшайди.

3. Шакл беришдан асосий мақсад - мева ҳосилини шохидан кўтариб тура оладиган кучли дарахт танасини ривожлантириш.

4.Нотўғри шакл берилган дарахт одатда тепага қараб ўсади ва мевасини кўтара олмай сина бошлайди ва дарахт узоқ яшамайди.

5.Дарахтга тўғри шакл бериш орқали, бутун дарахт танасига ёруғликни бирдек етказиб бериш мумкин. Айрим дарахтларда гул куртаклар ёзда шаклланади. Гул куртаклар яхши шаклланиши учун ёруғлик жуда муҳим.

6.Зич бўлиб кўринган дарахт танасида ёруғлик етишмай, намлик ортади ва касалликка чалинади. Ички шохлар олиниб керакли ёруғлик билан таъминлаб туриш, қуёш ва шамолнинг айланишида дарахт касалликдан фориғ бўлади.

7.Тўғри шакл бериш - сифатли хосил гаровидир.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана