
Пойтахтимиздаги «City Palace Hotel Tashkent» меҳмонхонасида «Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон» мавзусидаги II миллий конференцияси доирасида "Давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлашда ахборот хизматлари ва ОАВ ҳамкорлиги истиқболлари" мавзусида Миллий анжуманда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси бошқаруви раиси Шерзодхон Қудратхўжа, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Нозима Давлетова ва бошқалар қатнашди. Анжуманда, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов, Сенат қўмита раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев, Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова, Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров сўзга чиқиб, ахборот хизматлари фаолияти юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Конференцияга 180 га яқин вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари таклиф этилган.
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved