UzNuts

Боғларда қиш фаслида суғориш тадбирларини ташкил қилиш

Боғ-токзорларга 15–20 тонна ҳисобида органик ўғит (чириган гўнг) солиб, 25–30 см чуқурликда боғ қатор оралари ҳайдалади. Агар куз ойларида ёғингарчилик нисбатан кам бўлса, боғларда тупроқ таркибидаги нам етарли даражада бўлмайди. Чунинг учун қишнинг ҳар бир ойида бир мартадан боғларга яхоб суви бериб, гектарига 1500–2000 м³ сув сарфлаб 4–5 кун давомида суғорилади.

Боғлар қишда яхоб суви билан қанчалик кўп суғорилса, вегетация даврида суғоришлар сони 1–2 марта тежалади. Янги боғ ва токзорлар барпо этиш мақсадида ажратилган ерларга 30–40 тонна маҳаллий ўғит ҳамда 300–400 кг фосфор ва калий ўғитлари солиб, 35–40 см чуқурликда ҳайдалади.

Борди-ю боғ ва токзорларга ажратилган ерлар шўрланган бўлса, декабр ойида гектарига 10–12 минг м³ сув сарфланиб, майдон яхшилаб ювилади.

@UzNuts axborot xizmati

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана