
Маълумки, ҳар қандай соғлом ва бақувват организмнинг ҳаёт давомийлиги узоқ вақт давом этади. Инсонларда ҳам бундай ҳолатни кўп кузатганмиз ва уларнинг узоқ ҳамда мазмунли ҳаёт тарзини босиб ўтганлигига гувоҳ бўлганмиз. Эътибор бериб қарасак, мевали кўчатларда ҳам соғлом ҳаёт ва бақувват тана деган тушунчалар мавжуд.
Хуш, айнан соғлом ва бақувват кўчатларни кўз олдимизга келтирайлик. Илдиз тизимидан тортиб то бутун танасигача соғлом бўлган ҳар қандай кўчат узоқ яшайди, тез ҳосилга киради ҳамда соғлом ва сифатли мевалар беради. Бундай соғлом кўчатларни қандай етиштириш мумкин?
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи доирасида “SAG AGRO” МЧЖ қошидаги “In Vitro” лабораториясига борди ва бу ерда ушбу саволларга жавоб топган ёш олимлар ҳамда айни кунларда соғлом, тупроқ иқлим шароитларимизга мос, касаллик ҳамда зараркунандаларга чидамли кўчатларни етиштираётган лабораториянинг имкониятлари билан яқиндан танишди. Бу ерда Президентимиз “In Vitro” усулида микроклонал йўл билан кўпайтиралаётган турли мевали кўчатларни кўпайтириш жараёнларини кўздан кечирди.
Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев мазкур лабораторияда фаолият юритаётган ёш мутахассислар билан ҳам учрашди.
– Келажагимиз – сизларнинг илмингиз. Ҳозирги давр талабини кўраяпсизлар. Мен ёшлар форумида айтганимдек, илм ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик. Шундай экан, кўпроқ ўқинглар. Бугун қайси ёш ўзини қийнаб, билим олиб, тажриба орттирса, келажакда албатта натижаси бўлади, – деди Президентимиз
Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана
©2017 - 2019 All Rights Reserved