UzNuts

Бодомнинг инсон саломатлигига фойдаси ҳақида 13 факт

Аччиқ бодом ёғи 8 кун 3 маҳал 2 ошқошиқдан ичилса, бод кетади ва қориндаги ҳар қандай қуртлар тушади. Парҳези: нон-чойдан бошқа нарса емаслик.
Аччиқ бодом ёғини ширин бодом ёғи билан аралаштириб, 10 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 ошқошиқдан ичилса, (парҳези билан) томоқ, асаб ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Аччиқ бодом ёғи сепкиллар ва нуқтали қонталаш изларга суртилса йўқотади, офтобда қорайишга суртилса фойда қилади.
Юздаги ажинларни ёзиб юборади, илдиз қайнатмаси сепкилга суртилса даф қилади.
Ширин бодомга баравар шакар қўшиб, туйиб 3 маҳал ейилса (50 граммдан 25 кун) семиртиради.
Аччиғининг ёғи шароб билан қўшиб ишлатилса эшак емини тузатади ( 3 маҳал суртиш керак).
Аччиғи қулоқ оғриғи ва гувиллашига фойда қилади.
Аччиқ бодом ёғига шароб қўшиб бошга суртилса, ҳўл ширинчалар ва кепаги кетади.
Аччиғи югурдак яраларга, темираткига, учуққа сирка ва шароб билан қўшиб суртилса фойда қилади.
Аччиқ бодом ёғи йўтал, астма, чўзма йўтал ва сариқ касалликларида 3 маҳал 1 чой қошиқдан ичилса фойда қилади. Туйилган мағзи 3 маҳал 1 ошқошиқдан капаланса, қон тупуришга фойда қилади.
Аччиқ бодом ёғини 3 маҳал 1 чой қошиқдан ичилса, жигар ва талоқ тиқилмаларини очади.
Аччиқ бодом ёғи буйрак ва қовуқдаги тиқилмаларни очади, тошларни майдалайди.
Буйрак ва бачадон оғриғига, шишлар, бачадон қаттиқлиги, бола бўғилишига ва сийишда қийналишига 3 маҳал 1 ошқошиқдан ичилса фойда қилади.

UZNUTS Ахборот хизмати

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана