UzNuts

Жанубий Европа, Шимолий Америка, Қрим ва Марказий Осиёда тарқалган.
Зарарланган бодом барглари қалинлашади, қинғир-қийшиқ бўлиб бужмаяди. Баргларининг остки томонида оқиш мумсимон ғубор замбуруғнинг халтачалари ва аскоспораларидан ташкил топган ва кутикулани ёриб чиқадиган гимениал қатлам ҳосил бўлади. Ўсиш даврида касаллик аскоспоралари орқали тарқалади. Қўзғатувчи замбурғ куртакларда ва ёш новдаларда, пўстлоқ тагида қишлайди.

Кураш чоралари.

Кузда тўкилган барг ва мева қолдиқлари, қуриган новдалар қирқиб олиниб боғдан олиб чиқилади. Касаллик манбаларини йўқотиш учун кузда ёки баҳорда куртаклар ёзилмасдан олдин 3% ли бордо суюқлиги билан (100 л сувга 3 кг мис купороси + 3 кг оҳак қўшилади) дарахтлар дориланади. Ўсиш даврида эса 1% ли бордо суюқлиги (100 л сувга 1 кг мис купороси + 1 кг оҳак қўшиб) ёки мис хлор оксиди (100 л сувга 400 г мисхлор оксиди қўшилиб) пуркалади.

Ассоциация Ореховодства Узбекистана

Локация Ассоциации Ореховодства Узбекистана